АҚШнинг Шимолий Каролина штатидаги Уилсон шаҳридаги отишмада 4 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда CBS News телеканали хабар бермоқда. 

Таъкидланишича, отишма 24 декабрда шаҳарнинг шарқий қисмида юз берган. Айни вақтда ҳуқуқ-тартибот муассасалари қурбонлар шахсини аниқлашмоқда ва уларнинг оилаларини воқеадан хабардор қилишмоқда. 

Жиноят тафсилотлари ҳақида ҳеч нарса маълум қилинмаган. Телеканал маълумотларига кўра, отишма юз берган ҳудуд аҳолиси уни анча осойишта ҳудуд деб билади.