Дубай полицияси жиноятларни олдиндан билиш имконига эга бўлади

Технология 25 Декабрь 2016 10319
Фото: Google image

Дубай полицияси янги Crime Prediction дастурий таъминотига эга бўлди, у катта эҳтимол билан келажакда содир этилиши мумкин бўлган жиноятлар жойини олдиндан башорат қила олади. 

Бу БААдаги Smart Governance ташаббусини қўллаб-қувватлаш мақсадида ишлаб чиқилган биринчи дастурий таъминотдир. 

Crime Prediction полициядан олинган хабар асосида жиноятни содир этиш моделлари ва маълумотларни мураккаб алгоритмлардан фойдаланиб, таҳлил қилади ва келажакда қаерда жиноят рўй бериши мумкинлиги борасида аниқ натижаларни кўрсатади.

Тизим ишлаб чиқарувчиси Space Imaging Middle East (SIME) компанияси раҳбари Муҳаммад Ал-Кадий у учун Дубай полицияси билан ҳамкорлик қилиш катта шараф эканини айтди. 

Бу Дубай полициясининг янги технологияларга биринчи марта мурожаат қилиши эмас. 

 

Кўпроқ янгиликлар