Елизавета II бетоблиги туфайли оилавий Рождество байрамига бора олмайди

Жамият 25 Декабрь 2016 3955
Фото: ВВС

Буюк Бритяния қироличаси Елизавета II Сандринҳемдаги черковда ўтказиладиган Рождество байрами доирасидаги маросимга бормайди. У ҳали шамоллашдан тўла соғаймаган.

Сандринҳемдаги анъанавий Рождество байрамига қироллик оиласининг барча аъзолари жам бўлади.

Қиролича бетоблиги туфайли турмуш ўртоғи билан бирга Англия шарқидаги Сандринҳем мулкига сафарни бир неча кунга кечиктиришга мажбур бўлган.

Сешанба куни Букинҳем саройидагилар қиролича Елизавета II 25та миллий ташкилотлар, шу жумладан спорт ассоциацияларига ҳомий бўлишни тўхтатиши ҳақида маълум қилинганди. Кейинги йилдан уларга қироллик оиласининг бошқа вакили ҳомийлик қилади.

Кўпроқ янгиликлар