Гвардиола Месси, Роналду ва Boxing Day ҳақида

Спорт 25 Декабрь 2016 13354

«Манчестер Сити» жамоаси бош мураббийи Хосеп Гвардиола Мarca нашри журналистига берган интервьюсида Boxing Day ҳақида гапириб ўтди.

Гвардиоланинг мураббийлик фаолиятида илк марта бундай тиғиз график бўлади, унинг жамоаси Англиядаги барча жамоалар каби 8 кун ичида 3 ўйин ўтказади.

«Boxing Day келишини сабрсизлик билан кутмоқдаман.

Мен кўп ўйинларни кўрдим. «Ҳалл» – одатдаги жамоалардан эмас. Давид Силва мени олдиндаги кунлар осон кечмаслиги ҳақида огоҳлантирди», деган испаниялик мутахассис.

Гвардиоладан Месси ва Роналду ҳақида ҳам сўрашган.

«Мен Луис Энрике билан бир хил фикрдаман. Лео – энг зўри, чунки у нафақат майдонда югуради, вазиятлар яратади, голлар уради, у ўз жамоадошларига қандай ёрдам кўрсатишни яхши билади.

Мен Криштиану Роналдуни қаттиқ ҳурмат қиламан, у юқори савияли футболчи, аммо Месси бутунлай бошқа даражадаги футболчи», деган Гвардиола.

26 декабрь куни «Манчестер Сити» «Ҳалл Сити»га қарши ўйнайди, 31 декабрь куни «Ливерпуль», 2 январь кунни эса «Бёрнли»га қарши ўйинлар ўтказилади.

Кўпроқ янгиликлар