Хитойлик теннисчи Ли На иккинчи фарзанд кўрди

Спорт 25 Декабрь 2016 3519
Фото: Twitter/Tennis_photos

23 декабрда жаҳоннинг собиқ иккинчи рақамли аёл теннисчиси, хитойлик Ли На ва унинг турмуш ўртоғи Шань Цзян иккинчи фарзанд кўришди. Ўғил чақалоққа Сапацзоу деб исм қўйишди.

2015 йилда Ли На Алиса исмли қиз фарзанд кўрганди. Қиз 3 июнда онасининг "Ролан Гаррос" мусобақасида ғолиб бўлганининг 4-йиллигида дунёга келган. 

Ли На WTA’нинг 9 та мусобақасида, жумладан "Ролан Гаррос"-2011 ва Australian Open-2014’да ғолиб бўлган. 2014 йил сентябрда теннисчи ўз фаолиятини якунлаган. 

Бу ҳафтада яна бир теннисчи, беларуслик Виктория Азаренко ҳам фарзандли бўлди. У ўғил фарзанд кўрди. 

Кўпроқ янгиликлар