Италияда юзлаб одамлар осма йўлда қолиб кетишди

Жамият 25 Декабрь 2016 7252
Фото: © AP

Италиянинг Валле-д'Аоста вилоятида 130 га яқин одам 2 минг метрдан баландроқда осма йўл (фуникулёр) кабиналарида қамалиб қолишди, деб хабар бермоқда La Stampa нашри. 

Червиния курортидаги осма йўл кучли шамол сабабли тўхтаб қолган. Осма йўлнинг ҳар бир кабинасида 12 тадан жой бўлиб, у 2550 метр ва 2800 метр баландликлардаги чанғи учиш ҳудудларини боғлаган.

Осма йўлни бошқарган Cervino Spa компанияси осма йўлда қолиб кетган одамлар эвакуация қилина бошланганини ва ҳеч бир киши хавф остида эмаслигини айтган. 
 

Кўпроқ янгиликлар