Клопп «Ливерпуль»нинг чемпионлик учун имкониятларини баҳолади

Спорт 25 Декабрь 2016 4523

«Ливерпуль» жамоаси бош мураббийи Юрген Клопп жамоанинг чемпионлик учун имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.

У мерсисайдликларнинг узоқ вақтдан буён чемпионликни қўлга кирита олмаётганига урғу қаратган. Германиялик мутахассиснинг фикрича, ушбу мавсумда жамоа АПЛ чемпиони бўлиш учун яхши имкониятга эга.

«Ҳа, «Ливерпуль» 1990 йилдан бери чемпион бўла олмаяпти. Лекин ҳозир жамоада янги авлод шаклланди. Биз кейинги 25 йилдаги жамоа эмасмиз.

Аввалги ўйинчилар қила олмаган ишни қилишга уринишимиз керак эмас, биз ўз ишимизни бажаришимиз керак. Келинг, жамоани чемпионга айлантирамиз. Биз етарлича яхшимиз, клуб етарлича буюк. Бизда тўғри йўлдан бораётган хўжайинлар бор. 

«Ливерпуль» хўжайинлари жамоа етакчиларини ушлаб қолишга уриниб, тўғри қилишмоқда. Футболчилар пул туфайли бошқа клубга ўтиб кетишмайди. Ҳа, биз дунёдаги энг кўп маошларни тўлайдиган клуб эмасмиз. Шу билан бирга футболчини олиб қолиш учун етарли пулга эгамиз ҳам

Бу имкониятдан фойдаланишимиз керак. Жамоада ҳақиқатдан ҳам ёрқин келажак бор. Муаммо шундаки, бизда бошқа бир неча кучли жамоа ҳам бор. АПЛда чемпион бўлиш учун яхши ўйнашнинг ўзигина етарли эмас, омад керак. Жароҳатлар бўлмаслиги керак», – дея Клоппнинг сўзларини келтирган Sky Sports.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 23592 Жаҳон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38596 Lifestyle
Месси Рамоснинг масхаромуз ҳаракатидан кейин уни ҳақоратлади
10:36 298 Спорт
Мейвезер Макгрегор жангда оёғи билан зарба берадиган бўлса, қанча маблағни йўқотишини айтди
10:23 1729 Спорт
Видеоинтервью: Қўқон шаҳри ҳокими маҳаллий долзарб муаммоларга ўз муносабатини билдирди
Деҳқонни 1 тонна картошкага чув тушириб кетган аёл фош этилди
10:19 740 Жамият
Жанубий Корея президенти: Ярим оролда уруш бўлмайди
10:17 594 Жаҳон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 639 Lifestyle
ЕЧЛ, плей-офф. «Наполи» «Ницца»ни енгди, «Селтик» «Астана»га 5та гол урди
10:13 364 Спорт
Нью-Йоркда Трампнинг ноодатий ҳайкали ўрнатилди (фото)
10:08 2671 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар