Кубада ноутбук ва планшетлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди

Технология 25 Декабрь 2016 3068
Фото: газеты Granma

Кубада олтинчи авлоддаги Core i3, Celeron ва Core i5 процессорлари негизида ноутбук ва планшетлар ишлаб чиқарила бошланди. Бу ҳақда Кубанинг Granma газетасига иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

Нашрнинг ёзишича, компьютер техникаси Кубанинг информатика ишлаб чиқариш корхонасида ишлаб чиқарилмоқда. 

Заводда диагонали 8 ва 10 дюймли иккита планшет тури ишлаб чиқарилмоқда. 10 дюймли планшет клавиатура билан бирга етказилмоқда. Маълумотларга кўра, қурилма HDMI чиқиш, USB ва мини-USB кириш билан жиҳозланган ва 1 терабайтлик ташқи диск билан ишлай олади.

Ишлаб чиқарувчилар компьютер узоқ вақт хизмат қилиши учун маҳаллий иқлим шароитларини, айнан эса юқори намгарчиликни ҳисобга олдилар. Қурилмалар 27 та турли синовдан ўтказилди.

Ишлаб чиқариш технологиясини Хитойнинг Haier маиший техника компанияси тақдим қилган.    

Йиғув цехида кунига 500 қурилма ишлаб чиқариш режалаштирилган. 2017 йилда янги корхона 120 минг қурилма йиғмоқчи. Бу қурилмалар биринчи босқичда маҳаллий ҳукумат ва таълим муассасаларига етказиб берилади.

 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 19271 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48787 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 22457 Ўзбекистон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
Samsung Galaxy S9 cмартфони билан боғлиқ баъзи маълумотлар ошкор бўлди
2018 йил ҳосили учун август пиёзи ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштиришга доир қарор имзоланди
Полиция Барселона теракти ижрочиси йўқ қилинганини тасдиқлади
22:20 1153 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар