Кувайт жанубидаги Ҳайран курортидаги яхтада чиққан ёнғин натижасида бир оиланинг 6 нафар аъзоси, шу жумладан 2 нафар бола ҳалок бўлди, яна 4 нафар киши жароҳат олди. Бу ҳақида Кувайтнинг "Ал-Раи" нашри хабар берди. 

Оила аъзолари яхтада сайрга чиққан бўлишган. Кутилмаганда уларнинг яхтаси қайиққа урилган ва натижада кучли ёнғин келиб чиққан. 

Қутқарувчилар ва тиббий персонал кўрсатган ёрдамга қарамай, яхтадаги қурбонлар сони кўп бўлган. 

Воқеа содир бўлган жойга 11 тез ёрдам машинаси ва 2 тиббий эвакуация вертолёти етиб келган. 

Фожиа сабабларини ўрганиш учун тергов ишлари йўлга қўйилди.