АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчисининг ўринбосари Бен Родс Хитой келажакда Россиядан анча қудратлироқ бўлишини айтди. У бу ҳақда Al Jazeera телеканалига берган интервьюсида айтди. 

"Хитой Россиядан анча қудратлироқ ва АҚШнинг рақиби сифатида кўпроқ таърифланадиган давлат бўлади", деб айтди Родс.

Шу билан бирга у Россия яқин келажакда "геосиёсий" жиҳатдан халқаро тартиб ва барқарорликка "бевосита хавф туғдиришини" айтди.