АҚШнинг Мемфис шаҳрида Санта-Клаус кийимидаги жиноятчи банкни тунади, деб хабар бермоқда ABC News телеканали. 

Воқеа 21 декабрда City Employee Credit Union банкининг бўлимларидан бирида юз берган. Жиноятчи банкка кулиб турган Санта-Клаус ниқоби ва қизил кийимда кириб, одамларга конфет бера бошлаган. Сўнгра у касса олдига келиб, банк ходимига унга пулларни бериш талаб қилинган хатни топширган. 

Жиноятчи пулларни олиб, банкдан чиқиб, ғойиб бўлган. Телеканал жиноятчи бирор-бир қурол билан таҳдид қилгани ва қанча пул ўғирлагани ҳақида ҳеч нарса маълум қилмаган.

Кузатув камераларидан ёзиб олинган парчага кўра, жиноятчи, тахминларча, афроамерикалик бўлган, у банкдан кичик пакет билан чиқиб кетган. Полиция жиноятчини қидирмоқда.