Шимолий Корея АҚШгача учиб борадиган ракета яратиши мумкинлиги айтилди

Жаҳон 25 Декабрь 2016 10698
Фото: Google image

2020 йилгача Шимолий Корея АҚШгача учиб бора оладиган баллистик ракеталар яратиши мумкин. Жанубий Корея миллий хавфсизлик стратегияси институти мутахассислари шундай хулосага келишган, деб хабар бермоқда "Рёнхап" ахборот агентлиги.    

Мутахассисларнинг тахминича, Шимолий Корея 2020 йилгача АҚШ ҳудудигача етиб бора оладиган қитъалараро баллистик ракета яратади. Таъкидланишича, охирги вақтда Шимолий Кореяда ядровий жанговар каллаклар сони анча ошган.  

"Шимолий Корея ядровий дастурининг жиддийлиги ядровий жанговар каллаклар сони тезлик билан ошганида ҳамда уларнинг ўлчами кичрайиши ва турфалигидан иборат. Шимолий Корея, кўринишича, 4- ва 5-синовлар давомида ядровий қуролни кучайтириш билан бирга ядровий жанговар каллакларни яратишга муваффақ бўлган", дейилган ҳисоботда. 

Ҳужжатда айтилишича, 5-синовда заряднинг кучи тротил эквивалентида 10-20 килотоннани ташкил қилган, ваҳоланки 4-синовда бу кўрсаткич 7,9 килотонна бўлган.

Шимолий Корея ракеталар учиришда кўпинча муваффақиятсизликка учрашига қарамасдан, у бу муаммоларни ҳал қила олади ҳамда сув ости кемаларидан баллистик ракеталарни муваффақиятли учира олади. Мутахассисларнинг фикрича, бу вақт масаласидир. Бунда АҚШнинг нафақат Шимолий Кореядаги, балки Япониядаги базалари ҳам хавф остида қолади.

 

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95642 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46521 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51702 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9337 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20136 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 306 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 142 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 652 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 838 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 534 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар