Шумахернинг ўғли "Формула-1"га яна бир қадамга яқинлашди

Спорт 25 Декабрь 2016 3628
Фото: Ssport.mn

"Формула-1" автопойгаларининг 7 карра чемпиони, афсонавий Михаэл Шумахернинг 17 ёшли ўғли Мик Шумахер "Формула-3" жамоаси билан шартнома имзолади.

Мик "Prema" жамоаси учун иштирок этади. Мик аввал шу жамоа учун "Формула-4"да иштирок этган ҳамда Италия ва Германия серияларида 2-ўрин эгаллаган. Энди эса у профессионал пиллапояда бир қадамга кўтарилди ҳамда "Формула-1"да иштирок этиш орзусига яна бир қадамга яқинлашди. 

Мик Шумахернинг менежери отасининг менежери Сабина Кем ҳисобланади. Катта Шумахер чанғи учаётганда бошидан олган оғир жароҳати сабабли анчадан бери соғлиғини тикламоқда. 

Кўпчилик мутахассислар Микни отасига қиёслашади. Мик унинг орзуси отаси каби "Формула-1"да ғолиб бўлиш эканлигини айтади. Бунда эса унга 2016 йилги пойга чемпиони бўлган Нико Росберг намуна бўлиши мумкин: 1982 йилда унинг отаси Кеке Росберг "Формула-1" ғолиби бўлган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 31869 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17729 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 68904 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58290 Жамият
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар жадвали ўзгарди
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 3621 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 9521 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар