Туркия ТИВ: Башар Асад 600 минг сурияликнинг ўлимида айбдор

Жаҳон 25 Декабрь 2016 11206
Фото: Anadolu

Туркия Башар Асад Сурия ҳукумати тепасида қолишига рози бўлмайди. Бундай баёнот мамлакат Ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли томонидан берилган.

«600 минг нафар сурияликнинг ўлимида айбдор бўлган шахснинг ҳукуматда қолишига рози бўлармидик?», - дея қайд этган Човушўғли.

Унинг сўзларига кўра, Асад Сурияни бирлаштиришга қодир эмас ва мамлакат келажагида унга ўрин йўқ.

«Сурия келажаги мамлакат халқи томонидан танланиши керак», деган туркиялик вазир.

Унинг айтишича, Туркия Суриянинг ҳудудий яхлитлигини тан олади. 

Човушўғли Анқара Ҳалаб аҳолисининг хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиниши учун катта ишларни амалга ошираётганини таъкидлаб ўтган.

Сурия шимолида жойлашган Ҳалаб шаҳри мамлакатда пойтахт Дамашқдан кейинги ўринда турувчи иккинчи йирик шаҳар ҳисобланади. Бу шаҳар Туркиянинг жануби-шарқий чегараларидан 40 километр узоқликда жойлашган.

Суриядаги уруш 2011 йилнинг мартида тинч намойишлар ҳукумат ҳарбийлари томонидан ўт очиб қарши олингач, бошланиб кетганди. БМТ маълумотларига кўра, ўтган вақт давомида қуролли низолар туфайли 400 мингдан ортиқ киши қурбон бўлган, 10 миллиондан ортиқ киши муҳожирга айланган. 4,8 миллион киши Суриядан ташқарида бошпана топган.

Айни вақтда Туркия ҳукумати Сурия шимолида жангарилардан холи ҳудуд барпо этиш учун "Фрот қалқони" номли амалиёт олиб бормоқда.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 56763 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 5718 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 113953 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 11127 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21265 Ўзбекистон
Фото: Тошкентда йўл-патруль хизмати мотогуруҳи тузилди
Tesla компаниясининг энг арзон модели Model 3 ҳақидаги асосий фактлар
Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ҳиндистонга боради
Ҳаракатлар зое кетмади, аммо Аллоҳнинг тақдири экан...
12:10 5507 Жамият
Чипта баҳона 9 миллион сўмни «ухлатган» фирибгар қўлга олинди
12:00 1221 Жамият
Кўпроқ янгиликлар