2016 йили Коинотда рўй берган ўзгаришлар

Жамият 26 Декабрь 2016 11878
Фото: hi-news.ru

Яна бир неча кундан сўнг 2016 йил ҳам тарих зарварақларига ёзилади. Ва ушбу қисқа давр мобайнида, ҳаёт ўша-ўша, Қуёш тизими, галактикамиз ва умуман, бутун Борлиқ-Коинот ўзгармагандек. Инсоният Қуёш атрофида яна бир марта тўлиқ айланиб чиқди ва 4,5 млрд мартага яна бир йил қўшилди. Шу билан бирга, биз Коинотда ҳар йили бўладиган йирик ҳодисалар, хусусан:

 

кометалар учиши;
метеоритлар ёмғири гўзаллиги;
яқин юлдуз жилоси;
ўта янги юлдузларни кузата олдик. Аммо, буларнинг барчаси энг кўзга ташланган ўзгаришлардир. 

Маълумки, бизнинг наздимизда, бир йил узоқ даврдек туюлади. Инсон ҳаёти нуқтаиназардан 365 кун давомида жуда кўп нарса юз бериши мумкин. Бироқ,13,8 млрд ёш деб ҳисобланадиган Коинот билан қиёслаганда бир йил бу бир лаҳзадек гап. Ҳақиқатдан ҳам, агар инсон ҳаётини Коинот ёшига таққослаганимизда, бу инсоннинг 0,2 сониялик умрини англатган бўлар эди. 

Шундай қилиб, ўтиб бораётган йилда Ернинг айланиши секинлашди. Гарчи бу инсониятга сезилмаган бўлса-да, шундай. Ер ўтган йилгига қараганда 4 наносония секинроқ Қуёш атрофини айланиб чиқади. Бу яна 4 млрд йилдан сўнг, кабиса йиллардан воз кечишга олиб келади. 

Бу йилги Ой ҳам ўтган йилгига қараганда биздан нисбатан узоқроқда жойлашган. Бунга сабаб бурчак лаҳзасини Сақлаш қонунидир. Ер — Ой тизими: улар ўз ўқлари атрофида айланади, шу билан бирга Ой Ер атрофида ҳам айланади. Ер айланиши секинлашар экан, нима биландир бу йўқотишни, яъни икки айланишларидаги номутаносибликни тенглаштириш лозим бўлади. Ой тизимни сақлаб қолиш учун Ердан узоқлашади. Бир йиллик даврда буни лазерли масофа ўлчагич билан ҳам сезмаслик мумкин, аммо, орадан 650 млн йиллар ўтгач, тўлиқ қуёш тутилиши деган нарса бошқа рўй бермайди. Чунки, Ой Қуёшни бутунлай тўсиб қўйиш даражасида Ерга яқин бўлмайди. 

Ер сатҳига нурини беминнат сочувчи Қуёш ҳам бир йил аввалгига қараганда иссиқроқ жисмга айланди. Аммо, бу ўртача маънода. Чунки, Қуёш ўзгариши умумий иқлим исишидан каттароқдир. Шунга қарамай, Қуёш ёрқинлиги бир йилда 0,0000000005 фоизга ўзгариши сабаб, бунинг бевосита сезилиши учун катта муддат талаб қилинади. Қуёш материяни энергияга айлантирар экан, Эйнштейннинг E = mc2 формуласида биноан йилига тахминан 1017 кг вазн йўқотади. Қуёш кўпроқ ёқилғини ёқар экан, янада исийди, шу сабабли кўпроқ ёқилғини ёқади. Бу эса, энергиянинг умумий кўрсаткичи ошишига олиб келади. Шундай қилиб, яна 2 млрд йилдан кейин Қуёш Ернинг бутун океанларини буғлатиб юборадиган даражада қизиб кетади ва сайёрадаги бизга маълум ҳаёт йўқ бўлади. 

Юқоридагилар бизнинг Қуёш тизимидаги ўзгаришларга дахлдор бўлса, умуман, Галактика ва унинг ортида ҳам ўзгаришлар кузатилди, рўй берди. 

Галактикамизда Қуёшдан бироз кичикроқ бўлган янги юлдуз пайдо бўлди. Умуман, Сомон йўли галактикамизда доимий равишда янги юлдузлар пайдо бўлиб туради. 

Коинот кенгликларида баҳоланса…

Бу йил Коинот ўтган йилгига қараганда совуқроқ бўлди. Катта портлашдан кейин аста-секинлик билан совуётган Коинот даражаси атиги 2,725 К ни ташкил этади. Бу 13,8 миллиард йилдан сўнг ҳосил бўлган ҳароратдир. Шу билан бирга, Коинотдаги умумий ҳароратнинг пасайиши ва кенгайиши мутлақ нолга тушгунча давом этади. Бир-икки йилда бу сезилмайди албатта, аммо, Коинот ёши бир ўн марталаб ўзгарганидан сўнг, қачонлардир фазовий микротўлқинли фон бўлгани унутилади. 

Бир йил мобайнида яна 20 минг юлдуз бизни бутунлай тарк этди, аниқроқ айтадиган, бўлсак узоқлашди, йўқолди. Қора қувват тобора кучайиб, Коинот тобора кенгаймоқда.  Шу билан узоқ галактикаларнинг биздан янада катта масофада узоқлашишини таъминламоқда. Биздан атиги 15 миллиард ёруғлик йилида жойлашган галактикалар сайёрамиз таратадиган ёруғликдан тезроқ узоқлашади. Бугунги кунгача, Коинотда кўзимизга кўриниши мумкин бўлган юлдузларнинг 97 фоизи биз учун бутунлай йўқолган. Аммо, қолган 3 фоизи ҳам шунчаки ёнимизда сақланиб қолгани йўқ. Балки, улар ҳам катта тезликда биздан “қочиб” кетаяпти. Ҳар йили, ёруғлик тезлигида етиш мумкин бўлган 20 минг янги юлдуз кўзимиздан йўқолади.

Коинот ҳаёти узоқ, йил эса, қисқа бўлиши мумкин. Аммо, шунга қарамай, ўша бир йиллик қисқа муддатда ҳам кўп нарсалар ўзгаришга юз тутади, қанча-қанча воқеа-ҳодисалар рўй беради. Шундай экан, ҳар бир лаҳзамиз, онимиз, кунимиз, ой-у йилимиз, умримиз қадрига етайлик!

 

Кун янгиликлари
Дайжест: Марказий Осиёдаги энг кучли армия, Америкача дўстлик, “Толибон”нинг баҳорги ҳужумлари ва бошқа муҳим хабарлар
21:49 / 28.04.2017 3200 Жаҳон
Pinngle хориждан Ўзбекистондаги барча телефон рақамларига бепул қўнғироқ қилиш имкониятини тақдим этади
14:28 / 28.04.2017 10764 Технология
Адоғи йўқ саволлар ёхуд адолатсизликка учраган фермер
10:28 / 28.04.2017 12986 Жамият
Шимолий Корея баллистик ракетани синовдан ўтказди
08:05 2417 Жаҳон
Филиппинда кучли зилзила юз берди. Цунами хавфи эълон қилинди
08:00 582 Жаҳон
Хитой: "Ипак йўли" фақатгина фойда келтиради
07:58 378 Жаҳон
Германияда масжидга ҳужум қилинди
00:48 3693 Жаҳон
Черногория бош вазири мамлакатнинг НАТОга кириши сабабини тушунтирди
00:38 2182 Жаҳон
Пентагон: ИШИДнинг Афғонистондаги етакчиси йўқ қилинган бўлиши мумкин
00:16 2675 Жаҳон
Замонамизнинг энг яхши мураббийлари аниқланди. Гвардиола етакчи
00:11 3199 Спорт
Кўпроқ янгиликлар