Америкаликнинг фаолияти давомидаги вақтинчалик танаффуси 500 минг долларга тушади

Lifestyle 26 Декабрь 2016 4367

Сўровларга кўра, ўз фаолияти давомида бир неча йилга “танаффус” олиш америкаликларга юз минглаб долларга тушиши мумкин, деб ёзади Market Watch.

Нашрнинг мисол келтиришича, маълум бир инсон 22 ёшида ишлашни бошлайди ва йилига 50 минг АҚШ доллари топади, 26 ёшида эса уч йиллик танаффус олади. Бундай вақтинчалик тўхталиш унга тахминан 506 минг долларга тушади: уч йил учун 150 минг доллардан иш ҳақи, пенсия тўловлари ва ижтимоий таъминот бўйича тўловлар (158 минг доллар) ҳамда иш ҳақига қўшимчалар (198 минг доллар).

Market Watch маълумотларига кўра, ҳар йили минглаб америкаликлар ўз касбида танаффус қилиш ҳақидаги қарорга келади. Harvard Business Review’да чоп этилган Harris Interactive фирмасининг сўровига кўра, ҳар 10 аёлдан тўрттаси ва эркакларнинг 24 фоизи бу ишни ўз хоҳишига кўра амалга оширади.

Pew Research Center тадқиқот марказининг кўрсатишича, 39 фоиз оналар ва 24 фоиз оталар бола тарбияси билан шуғулланиш учун карьерасидан вақтинчалик воз кечар экан.

Шунингдек, Harvard Business Review тадқиқотида, эркакларнинг 25 ҳамда аёлларнинг 23 фоизи касбини янги илмий даража ёки иккинчи олий маълумот олиш учун ўз хоҳишига кўра тарк этиши айтилган.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 53182 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 4772 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 108717 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 10468 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20864 Ўзбекистон
АҚШ: Венесуэлада ҳокимият куч билан қўлга олинди
10:30 4 Жаҳон
Бундеслига. «Бавария» мавсумни ғалаба билан бошлади
10:20 51 Спорт
Ҳиндистон, Непал ва Бангладешдаги кучли тошқинлар 500 кишининг умрини олиб кетди 
10:10 491 Жаҳон
ФИФА мусобақасида илк марта аёл ҳакамлар ишлайди
10:00 521 Спорт
Съёмка вақтида ҳаёт билан видолашишига сал қолган 6 актёр
09:59 3007 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар