Андижонда янги қиличбозлик мажмуаси фойдаланишга топширилди

Спорт 26 Декабрь 2016 4968

Мамлакатимизда кўпгина спорт турлари қаторида қиличбозлик спортига, уни янада ривожлантириш, ёшлар орасида оммавийлаштиришга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Бунинг учун энг аввало моддий техник базани мустаҳкамлаш, вилоятларда селекция ишларини кучайтириш, мураббийлар савияси ва маҳоратини ошириш Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси томонидан устивор вазифа сифатида белгиланган. 

Фото: Olympic.uz

Зеро 2020 йили Токиода бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ўйинларида қиличбозлик федерацияси олдига анчагина жиддий вазифалар қўйилган. 

Фото: Olympic.uz

Куни кеча Андижон шаҳрида янги қиличбозлик саройи фойдаланишга топширилди. Мажмуа ўз ичига машғулотлар зали, меҳмонхона, тренажёр залларини олган бўлиб, бу ерда ёшлар спортнинг ушбу тури билан мунтазам шуғулланишлари учун барча шароитлар мухайё этилган. 

Фото: Olympic.uz

 

Машғулотлар залининг майдони 24Х42 ўлчамда бўлиб унда саккизтадан ўнтагача қиличбозлар махсус йўлакчасини ўрнатиш имконияти бор, шунингдек 50 кишилик меҳмонхона ўқув-машғулот йиғинларига ташриф буюрадиган спортчиларни қабул қилишга тайёр. 

Фото: Olympic.uz

Энди ўз ўзидан хақли савол туғилади. Хўш, мазкур мажмуа нега айнан Андижонда бунёд этилди? Биринчидан шу пайтга қадар қиличбозлар учун халқаро стандартларга жавоб бера оладиган ўқув машғулотлар базаси деярли йўқ эди. Фақат пойтахтда қиличбозлар зали мавжуд бўлиб, бу бутун Республика бўйича маҳоратли спортчиларни тайёрлашга табиийки камлик қиларди. 

Фото: Olympic.uz

Иккинчидан Андижон вилояти ўзбек спортига бир қатор истеъдодли қиличбозлар, жумладан Лондон Олимпиадаси иштирокчиси Руслан Кудаев, Жамоавий баҳслар бўйича Осиё чемпионлари - Жавоҳир Нурматов, Абдулбосит Насриддинов, Санжар Собиров, Осиё чемпионатининг икки карра кумуш медаль соҳиби Саидбек Джеенбаевларни тарбиялаб берган. 

Фото: Olympic.uz

Боз устига Андижон мамлакатимиздаги аҳоли энг зич жойлашган ҳудудлардан ҳисобланади. Айнан шу жиҳатлар инобатга олиниб қиличбозлик мажмуаси шу ерда бунёд этилди. 

Фото: Olympic.uz

Мажмуанинг тантанали очилиш маросимида Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси вакиллари, спортчилар ҳамда оммавий ахборот воситаси ходимлари иштирок этишди. 

Фото: Olympic.uz

Яна бир янгилик. Ҳозирда пойтахтимиздаги Республика олимпия заҳиралари колежи ҳудудида қиличбозлар учун яна бир машғулот зали тайёрланмоқда. Умид қиламизки спортнинг ушбу турини янада ривожлантириш йўлида қилинаётган сайъи ҳаракатлар яқин келажакда ўз мевасини беради. Бунинг самараси ўлароқ мамлакатимиздан янгидан янги истеъдодлар етишиб чиқишади ва халқаро майдонда, энг нуфузли мусобақаларда ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишади.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 90674 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 45065 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 50640 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8908 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19748 Ўзбекистон
Шимолий Корея АҚШга беражак зарбаларини бир қатор сиёсий плакатларда тасвирлади
23:20 469 Жаҳон
Конте «Челси»га нима етишмаётгани ҳақида гапирди
22:59 732 Спорт
Шаҳзода Уильямнинг никоҳ тўйидаги тортнинг бир бўлаги сотувга қўйилди
22:52 1133 Жамият
Видео: Дэвид Бекҳэм Pro Evolution Soccer 2018’да
22:47 754 Спорт
АҚШ ва Жанубий Корея август охирида ҳарбий машғулотлар ўктазади
22:35 536 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар