"Торино" клуби дарвозабони Жо Харт ёзда Премьер-лигага қайтиши мумкин. Tribuna.uz ёзишича Хартга "Ливерпуль" ва "Челси" қизиқиш билдирмоқда.

"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп жамоанинг кўп гол ўтказиб юбораётганидан хавотирда. 

"Челси" эса Тибо Куртуанинг "Реал Мадрид"га ўтиш эҳтимоли борлиги учун англиялик дарвозабонга қизиқиш билдирмоқда. 

Жо Хартнинг "Манчестер Сити" билан шартномаси 2017 йилнинг 30 июнга қадар белгиланган. 

Дарвозабон жорий мавсумни ижара асосида "Торино" сафида ўтказмоқда.