Беларусь компанияси Ўзбекистондан ерёнғоқ етказиб берилиши бўйича шартнома имзолади

Ўзбекистон 26 Декабрь 2016 5938

Янги йил арафасида Беларуснинг "Стартфрукт" компанияси вакиллари Беларуснинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва "Ўзагроэкспорт" АЖ кўмагида Ўзбекистон вилоятларига республикада етиштириладиган ерёнғоқ сифатини баҳолаш, потенциал етказиб берувчилар билан танишиш учун ташриф буюрдилар. 

Жумладан, меҳмонлар Сурхондарё, Қашқадарё ва Наманган вилоятларидаги фермер хўжаликлари ва тақсимловчи марказлар фаолияти билан танишдилар ва ўзбекистонлик ерёнғоқ етиштирувчилар билан узоқ муддатли истиқболли ҳамкорлик қилишга тайёрликларини билдирдилар.

"Стартфрукт" ва "Ўзагроэкспорт" ўзаро музокаралар натижаларига кўра, Ўзбекистондан Беларусга ерёнғоқ етказиб бериш бўйича икки томонлама экспорт шартномасини тузишди. Маҳсулот 2017 йил январидан етказиб берилиши режалаштирилмоқда.

Айни вақтда Беларусь компанияси ичимликлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари, агробизнес, ресторан бизнеси билан шуғулланади.    

«Стартфрукт» таркибига кирувчи ёнғоқ фабрикаси йилига 2-5 минг тонна ерёнғоқни қайта ишлайди.

Келгусида томонлар етказиб берилувчи мева-сабзавот маҳсулотлари турлари ва ҳажмини оширишни режалаштирмоқдалар.

 

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 20697 Жаҳон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38036 Lifestyle
Зидан: Бизни оғир мавсум кутиб турибди, яна «Барса» билан рақобат
09:00 2 Спорт
НАТО шаҳарларда ҳарбий амалиётларни ўтказиш концепциясини ишлаб чиқмоқчи
08:59 18 Жаҳон
Гватемалада жиноятчиларнинг шифохонага ҳужум қилиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди
08:51 77 Жаҳон
Саудия Арабистонида ҳукмрон оиладан бўлган яна бир шаҳзода вафот этди
08:46 892 Жаҳон
Германияда уруш давридаги бомба туфайли 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди
08:32 641 Жаҳон
Вальверде: «Реал» ҳам барибир мағлуб бўлади
08:31 1 Спорт
Венесуэладаги турмада юз берган тўқнашувлар оқибатида кўплаб маҳбуслар ҳалок бўлди
08:25 755 Жаҳон
Саудия Арабистони ҳаж вақтига зиёратчилар учун Қатар билан чегарасини очади 
08:16 990 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар