Consumer Reports биринчи марта MacBook Pro ноутбукларини тасдиқламади

Технология 26 Декабрь 2016 3200
Фото: Apple

Американинг Consumers Union нотижорат ташкилотига тегишли Consumer Reports журнали MacBook ноутбуклари тарихида биринчи марта ўз ўқувчиларига янги ноутбук  моделларини харид қилишни тавсия этмади. Журнал ходимлари ноутбукларнинг 3 версиясини синовдан ўтказишди ва уларнинг барчасида аккумулятор билан боғлиқ муаммоларга дуч келишди. Бунга Safari браузери айбдор эканлиги тахмин қилинмоқда. 

Consumer Reports — дунёнинг энг нуфузли эксперт нашрларидан бири. Журнал барча техника воситаларини мустақил равишда текширувдан ўтказади ва бу нуфузини жуда қадрлайди: у ўз саҳифаларида реклама жойлаштирмайди, техника синови бўйича таклифларни қабул қилмайди - уларни ўзи танлайди.

Макбуклар шу пайтгача нашр томонидан юқори баҳолаб келинган. Consumer Reports маҳсулотларни турли параметрлар бўйича баҳолайди, уларнинг энг яхшиларига "тавсия қилинувчи" мақоми берилади. Салоҳиятли харидор моделларни текшириб ўтиришига тўғри келмайди, шунчаки "тавсия қилинувчи" техникалар орасидан ўзига тўғри келадиганини танлаб олади. 

2016 йилнинг MacBook Pro'си илк марта "тавсия қилинувчи" мақомини олмади. Apple ўзининг янги моделларини октябрь ойи охирида намойиш қилди, Consumer Reports декабрда янги ноутбуклар синовини тугатди. Журналда таъкидланишича, ноутбуклар экран сифати ва самарадорлик нуқтаи назаридан ўзларини "жуда яхши" намоён этишган. Бироқ уларнинг аккумуляторлари ҳақида бундай деб бўлмайди. 

Журнал MacBook Pro'нинг уч турли версиясини синовдан ўтказган ва ҳар бир модель бир неча мартадан ўтказилган. 13 дюймли экран ва TouchBar'ли MacBook Pro биринчи тестда аккумулятордан 16 соат ишлаган, иккинчисида - 12,75 соат, учинчисида эса - атиги 3,75 соат. TouchBar'сиз модель бир 19,5 соат натижани кўрсатса, бир 4,5 соатга етган. 15 дюймли MacBook Pro аввал 18,5 соат, кейин эса 8 соат натижани кўрсатган. 

Тест синовлари Safari браузерларида ўтказилди. Consumer Reports ўз тестларида синалаётган компьютерларнинг стандарт браузерларини қўллайди; шу боис MacBook Pro Safari'ни қўллайди. 

Тест қуйидагича ўтган: тўлиқ зарядланган компьютер махсус яратилган Wi-Fi тармоғига уланган, экран ёруғлиги ўртача даражага созланган, шундан сўнг компьютерда компания серверидан кетма-кет 10 веб-саҳифа очилган. Бу ҳолат ноутбук батареяси қуввати қолмай, ўчиб қолгунга қадар давом этади. 

Chrome'да натижалар мутлақо бошқа. Consumer Reports тажриба сифатида MacBook Pro'нинг Google Chrome браузерида ишлашини текшириб кўрди. Ҳар бир модель икки мартадан синалган ва натижалар олти ҳолатда ҳам юқори бўлган. Бу Apple'нинг Safari энергетик самарасини таъкидловчи фонида ачинарли ҳолат - компания стандарт браузер билан ишлаганда компьютерларнинг Chrome ёки  Firefox'дагига нисбатан икки соатга кўпроқ ишлашини таъкидламоқда. 

Шу билан бирга журнал Chrome'нинг устунлиги ҳақида тўлиқ хулоса қилиш учун далиллар етарли эмаслигини қайд этган. Тадқиқот натижалари сўнгги баҳоларга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди, чунки Chrome — MacBook Pro'нинг стандарт браузери эмас. 

Apple ноутбукларнинг бир зарядда 10 соат ишлашига ваъда бермоқда. Корпорация Consumer Reports натижаларига изоҳ бермади. Компанияда муаммо айнан нимада эканлигини аниқлаштириб олиш кераклиги таъкидланди. Журнал компьютерларнинг ташхис маълумотларини Apple'га етказди. Бунга жавобан қуйидаги мазмундаги хатни олди: "Mac'га доир саволлари бўлган барча фойдаланувчилар Apple Care'га (қўллаб-қувватлаш марказига) мурожаат қилишлари керак". 


 

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 13455 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 20738 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 10375 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 11207 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 38331 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52245 Жамият
23 август куни об-ҳаво иссиқ ҳароратини сақлаб қолади
Атамбоев Қирғизистон бош вазири вазифасини бажарувчини тайинлади
14:25 192 Жаҳон
Трамп Афғонистондан америкалик ҳарбийларни зудтар олиб чиқиш имконсизлигини айтди
14:10 873 Жаҳон
Қозоғистон Қирғизистонга ёрдам кўрсатишни бошлади - 41 миллион доллар
14:00 637 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар