Евроосиё иқтисодий иттифоқига кирувчи 4 та давлат етакчилари ташкилотга аъзо давлатлар Эрон, Миср, Ҳиндистон ва Сингапур билан эркин савдо ҳудуди бўйича келишувни тайёрлаш борасида музокараларни бошлашни маъқуллашди. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳайъати раиси Тигран Саркисян маълум қилди. 

"Эркин савдо ҳудуди яратиш борасида келишувларни тузиш бўйича музокараларнинг биринчи босқичи бошланди, биз Исроил, Сербия билан музокаралар ҳамда Хитой билан савдо-иқтисодий муносабатлар бўйича алоҳида жараён олиб бормоқдамиз", деб айтди Саркисян.

"Бугун 4та давлат президентлари Эрон, Миср, Ҳиндистон ва Сингапур билан ҳам музокаралар жараёнини бошлашимиз зарурлиги ҳақидаги таклифни маъқулладилар", деб қўшимча қилди Саркисян.

Саркисян Евроосиё иқтисодий комиссияси негизида бу давлатлар билан келишув тузишни тайёрлаш бўйича жадал жараён бошланишини таъкидлаб ўтди.