ФИФА жаҳон чемпионатларини кенгайтиришдан 610 миллион евро ишлаб олади

Спорт 26 Декабрь 2016 2242
Фото: eurosport

ФИФА президенти Жанни Инфантино ташкилот кенгашига аъзоларнинг кўпчилиги жаҳон чемпионати финал босқичини кенгайтириш ғоясини ижобий тарзда қабул қилишгани ҳақида маълум қилган. Бу ҳолат 2026 йилдан бошлаб рўй бериши керак ҳамда 40 ёки 48 иштирокчи терма жамоадан иборат бўлиши лозим. Инфантинонинг ўзи эса мундиал финал босқичида 48 қатнашчи бўлиши тарафдори.

Молия жиҳатдан 48 иштирокчи бўлган мундиал анча фойда келтириши мумкин (3 жамоадан 16 гуруҳ). Бу ФИФАга қўшимча 610 миллион евро ишлаб топиш имконини беради, деб хабар қилмоқда Tribuna.uz.

Шу ҳолатда фойда Россияда 2018 йилда бўлиб ўтиши режалаштирилган жаҳон чемпионати билан таққослаганда 20 фоизга ошади.

ФИФА ўйинлар миқдорини оширишдан ташқари, учрашувлар вақтини иштирок этаётган терма жамоа ишқибозларига қулай соатларга белгиламоқчи.

Маълумот учун, жаҳон чемпионатларида 1998 йилдан бери 32 жамоа иштирок этиб келмоқда.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 53034 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 68683 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36267 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20839 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 79061 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61233 Жамият
Бекободда сайёр қабул: ўн мингга яқин мурожаат жойида кўриб чиқилди
22:01 170 Жамият
Қувасой шаҳрида “Набирамга бир китоб” хайрия акцияси бўлиб ўтди
21:58 120 Жамият
Европа Иттифоқининг Британияда яшовчи фуқароларига депортация қилинишлари ҳақида хатлар юборилди
21:50 274 Жаҳон
Расман: Samsung Galaxy Note8 намойиш қилинди (суратлар)
Кўпроқ янгиликлар