Хитой 2017 йилда хорижий инвесторлар учун бир қатор жиддий чекловларни бекор қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Хитой савдо вазирлигига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда

Вазирликда Хитой иқтисодиётнинг инвестициялар учун хорижликларда катта қизиқиш бўлган ва хатарлар назорат остида бўлган секторларини очишини айтди. 

Маълум қилинишича, 2016 йил якунларига кўра Хитой 112,9 млрд доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар киритилишини, номолиявий тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажми эса 161,2 млрд доллар миқдорида бўлишини прогноз қилмоқда.