«Барселона» футбол клуби ярим ҳимоячиси Арда Турон ўз фаолиятини Хитойда давом эттириши мумкин. Мамлакатнинг амалдаги чемпиони «Гуанчжоу Эвергранд» 29 ёшли футболчининг хизматларига қизиқиш билдирган, деб хабар беради Tribuna.uz. 

Манба маълумотларига кўра, хитой клуби Туронга умумий қиймати 50 миллион евро бўлган уч йиллик шартнома таклиф қилди.

Турон Испания Примерасининг жорий мавсумида 11 учрашув ўтказиб, 2 тўп киритди ҳамда учта голли узатмани амалга оширди.