Хитойлик миллиардер камбағал инсонлар психологияси ҳақида

Жамият 26 Декабрь 2016 26965
Фото: AP

Хитойлик миллиардер Жек Ма камбағал кишиларнинг руҳияти ҳақида фикр билдирди. Қуйида унинг таржима қилинган матнини келтирамиз.

“Камбағал кишилар талабини бажариш жуда мушкул. Уларга ниманидир текинга берсанг, бу қопқон, деб ўйлайдилар. Уларга бу кичик инвестиция десангиз – кўп маблағ ишлаб топиш мумкин эмас, дейишади. Уларга йирик миқдорда молия киритиш таклифини берсангиз, пулларини йўқлигини рўкач қилишади. Янги мавзулар таклиф этилса – тажрибалари йўқлигидан хавотирланишади. Уларга бу анъанавий бизнес эканлигини айтсангиз, бу оғир дейдилар. Уларга бу янги бизнес-модель десангиз – пирамида дейишади. Уларга дўкон очиш ҳақида гапирсангиз – эркинлик йўқ дейишади. Ўз бизнесларини бошлаш ҳақида гап очсангиз, янги бизнес ривожланишига ҳеч қандай исбот йўқлигини айтишади.

Улар кўплаб умумий хусусиятларга эга: Google’дан фойдаланишни, худди ўзлари каби омадсиз дўстларига қулоқ тутишни. Улар университет профессорларидан ҳам кўпроқ ўйга толишади ва кўзи ожиз кишилардан ҳам камроқ нарсалар қилишади. Улардан нима қилишлари мумкинлиги ҳақида сўранг. Улар сизга жавоб бера олмайди.

Менинг хулосам: юракдан тезроқ уришни талаб қилишни ўрнига, ўзингиз тезроқ ҳаракат қилсангиз нима бўлади? Хаёлларга берилиш ўрнига, фикрингиздаги нарсани амалга оширишингизга нима ҳалал беради? Камбағал инсонлар битта хусусиятлари сабаб омадсизликка юз тутишади: Уларнинг умри кутиш билан ўтади”.

Кун янгиликлари
Ўзбекистонда иш ҳақлари ўз вақтида берилишини назорат қилиш чоралари кўрилади
14:12 / 26.02.2017 48231 Ўзбекистон
Дайжест: Президентга муовин рафиқа, ИШИДдан озод бўлган ерлар, энг кучли армия ва шов-шувли суиқасд тафсилоти
09:53 / 26.02.2017 34607 Жаҳон
Қирғизистон собиқ президенти мухолифат етакчисининг қўлга олинишини қувғин деб атади
11:07 787 Жаҳон
Билиб қўйган яхши: икки пластик идиш ёрдамида яроқсиз сувни фильтрлаш усули
11:05 1533 Lifestyle
Саппорода VIII қишки Осиё ўйинлари якунланди, Миша Ге олтинчи ўринни эгаллади
11:02 346 Спорт
Тақдимот якунида сюрприз: «Ла-Ла Лэнд» бир сонияга энг яхши фильм бўла олди
Рио-де-Жанейрода карнавал вақтида фожиа юз берди
10:12 2253 Жаҳон
«Энг яхши актриса» йўналишида «Оскар» эгаси — Эмма Стоун
“Жуда қувноқ 4 ҳафта”: Трамп президентлигининг илк ҳафталари ҳақида гапирди
10:08 1158 Жаҳон
Аффлек «Энг яхши актёр» йўналишида «Оскар» олди
Кўпроқ янгиликлар