“Мўминга бегона баҳор”: машҳур сухандон Абдумўмин Ўтбосаровга бағишланган китоб тақдим этилди

Маданият 26 Декабрь 2016 13267

Бугун Тошкентдаги Алишер Навоий номли Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон Халқ артисти Абдумўмин Ўтбосаров хотирасига бағишланган махсус тадбир бўлиб ўтди. Унда бир қатор сухандонлар – Дилором Умарова, Фарҳод Бобожонов, Раъно Жўраева, Галина Мелникова ва бошқалар иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Муслимбек Йўлдошев қаламига мансуб “Мўминга бегона баҳор” номли китоб тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Бу ҳақда сухандон Kun.uz сайтига хабар берди.

Йўлдошевнинг маълум қилишича, китоб “Янги аср авлоди” нашриёти томонидан 2000 нусхада чиқарилган бўлиб, машҳур сухандоннинг ўлимидан бир йил ўтиб тақдим этилди. 

Китобда Абдумўмин Ўтбосаров ҳамкасбларининг хотиралари, турли рангли фотосуратлар, сухандоннинг ўзи чизган суратлари, шеърлари, ҳикоялари ўрин олган. 

Муслимбек Йўлдошевнинг хабар беришича, 222 саҳифадан иборат ушбу хотира асари унинг 12-китоби.

Шунингдек, Абдумўмин Ўтбосаровнинг ўзи ўқиган ҳикоялари ҳам алоҳида диск шаклида тақдимотга келган инсонларга эсдалик сифатида топширилди.

Китоб яқин кунларда сотувга чиқарилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Халқ артисти, олий тоифали диктор Абдумўмин Ўтбосаров 1960 йилнинг 24 апрель куни таваллуд топган бўлиб, узоқ йиллар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида сухандонлик қилди. У 2016 йилнинг 1 январь куни вафот этган.

Kun.uz cайти Абдумўмин Ўтбосаровни хотирлаб энг яқин ҳамкасблари билан суҳбат уюштирди

Кун янгиликлари
Москвада минглаб мусулмонлар Ҳайит намозини адо этишди (Фото)
13:27 1896 Жамият
Олимлар тавсияси: "Ёзда витаминлар истеъмолида эҳтиёт бўлинг"
13:11 999 Lifestyle
Трамп: "Республикачилар ва Демократлар тил топишишга кўзим етмайди"
12:48 621 Жаҳон
Тошкентда Венгрия элчихонаси очилади
Олий лига, 15-тур: Чемпионат экваторига келиб «Пахтакор» сафардаги илк ғалабасини қўлга киритди
12:32 1841 Спорт
Чкаловнинг невараси бобосининг ўлими тасодиф бўлмаганига доир версияни илгари сурди
12:28 2901 Жаҳон
Емельяненко: "Митрон билан реванш жанги ўтказишни истардим"
12:09 4414 Спорт
Путин ва Трамп мусулмонларни Рамазон ҳайити билан қутлашди
11:53 4742 Жаҳон
MLS’да ҳакам футболчи эътирозидан кейин қизил карточкани бекор қилди
11:18 3878 Спорт
Эрдўған Қатарнинг араб мамлакатлари талабларига доир позициясини қўллаб-қувватлади
10:56 2764 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар