Неймар "Олтин тўп" ҳақидаги фикрларини билдирди

Спорт 26 Декабрь 2016 6866
Фото: Google image

"Барселона" ҳужумчиси Неймар "Олтин тўп" олишни исташини, бироқ бу унинг фаолиятида юз бермаса, ҳеч қандай қўрқинчли воқеа бўлмаслигини айтди.

"Мен Барселонада оилам билан ҳам, жамоа билан ҳам бахтиёрман. Албатта, менда "Олтин тўп" олишга интилиш бор, бироқ агар бу юз бермаса ўлиб қолмайман. Мен мукофот олиш учун футбол ўйнамайман. "Олтин тўп" фақат бир ўйинчига топширилади. Ҳозир Месси энг яхши ўйинчи, мен уни ҳурмат қиламан. Мен учун у билан жамоадош бўлиш катта шараф", деб айтди Неймар.

2016 йил натижаларига кўра "Олтин тўп" "Реал" ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдуга насиб қилди.

Кўпроқ янгиликлар