Президент совғалари болаларга етказилди

Ўзбекистон 26 Декабрь 2016 21110

Бугунги кунга келиб, Меҳрибонлик ва Мурувват уйлари ўғил-қизлари, “SOS – болалар маҳаллалари”, Болалар шаҳарчалари, Гўдаклар уйи, Оилавий болалар уйи тарбияланувчилари, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, юртимиз тинчлиги йўлида қурбон бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг фарзандлари учун 12 номдаги ўқув қуроллари ва 15 номдаги ширинликлардан иборат бўлган 11 минг дона Президент совғалари тайёрланиб, жойларга етказилмоқда. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 26 декабрь куни, Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятлари ва Тошкент шаҳрига жами 3852 дона Президент совғалари автотранспортда етказилмоқди.

Шунингдек, 6041 дона Президент совғалари “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясининг самолётлари орқали жорий йилнинг 25-28 декабрь кунлари жадвал асосида Қорақалпоғистон Республикаси ва 9 та вилоятларга етказилади.

Совғалар 29-30 декабрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятларда ташкил этиладиган “Президент арчаси” тадбирларида кичкинтойларга тантанали равишда топширилади.

Кўпроқ янгиликлар