Ravon R2 камлитражли автомобиллар савдоси бўйича ноябрь рейтингини бошқармоқда

Технология 26 Декабрь 2016 19449
Фото: Avtostat-info.com

Россияда ноябрь ойида энг кўп сотилган камлитражли автомобиль сифатида Ravon R2 модели қайд этилган, дея хабар қилмоқда «Автостат Инфо». Ўтган ойда, таҳлилчиларнинг маълумотларига кўра, РФда жами 190 дона Ўзбекистонда ишлаб чиқилган автомобиль сотилган. 

Ихчам автомобиллар сегментида иккинчи ўринни Жанубий Корея вакили KIA Picanto эгаллаган. Бу машинадан 91 дона сотилган бўлиб, бир йил аввалги кўрсаткичдан 20,2 фоизга кам демакдир. Ноябрь ойидаги камлитражли автомобиллар етакчи учлигидан, шунингдек, Daewoo Matiz ҳам ўрин олган. Унинг савдоси 8,1 фоизга пасайган ва бир ойда жами 68 та машина сотилган. Ноябрь ойи якуни бўйича ТОП-5 сегментига Smart Fortwo (61та, ўтган йилга нисбатан +177,3 фоиз) ва Smart Forfour (57та) моделлари ҳам кира олган.

«Автостат Инфо» ҳисоботидан маълум бўлишича, A-таснифидаги автомобиллар савдо ҳажми ноябрь ойида ўтган йилги кўрсаткичдан 119,4 фоизга ўсган ва 474 донани ташкил этган. Шунга қарамай, жорий йилнинг 11 ойи бўйича 4,23 фоизлик пасайиш кузатилмоқда ва ўтган давр мобайнида 3451 дона шу таснифдаги автомобиль сотилган. 

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 8285 Lifestyle
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 8992 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 9785 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 34949 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51612 Жамият
ОАВ: АҚШ Хитой фирмаларининг активларини музлатиб қўймоқда
12:24 10 Жаҳон
Ҳиндистон Олий суди мусулмон эркакларнинг «талоқ» сўзидан фойдаланишига вақтинчалик тақиқ қўйди
12:13 236 Жамият
Остона жараёни доирасидаги Сурия бўйича янги учрашув Остонада ўтказилмайди
12:10 182 Жаҳон
Тошкент вилояти аграрчилари қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминланади
Ўзбекистонлик йигит АҚШдаги фильмлар танловида ғолиб бўлди
Кўпроқ янгиликлар