Россия ва Қозоғистон “Бойқўнғир” мажмуасидаги бўлажак ҳамкорлик концепциясини имзолашди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Ҳужжат Россия ва Қозоғистон президентлари Владимир Путин ва Нурсултон Назарбоевнинг ўзаро учрашуви якунига кўра имзоланди.

Россия томонидан бош вазир ўринбосари Дмитрий Рогозин, қозоқ тарафидан эса бош вазир биринчи ўринбосари Асқар Мамин келишувга имзо чекишган.

Назарбоевнинг таъкидлашича, янги концепция фазо соҳасидаги ўзаро алоқаларни янада ривожлантириш имконини беради.

«Биз ҳозирда саккиз йилга мўлжалланган ва 2025 йилга қадар бўлган - «йўл харитасини» тасдиқламоқдамиз. Янги ўртача ракета. Бу Бойқўнғирдаги Россия-Қозоғистон ҳамкорлигининг энг асосий ўзига хос жиҳати бўлади», - таъкидлаб ўтди Назарбоев.

Келишувга Бойқўнғирнинг шаҳар мақоми борасидаги ўзгартиришлар ҳам киритилди.