Саудия Арабистони йирик давлат нефть компаниясининг 49 фоизини сотмоқчи

Иқтисодиёт 26 Декабрь 2016 5375
Архив сурат

Саудия Арабистони Saudi Aramco давлат нефть компаниясининг 49 фоиз акцияларини 10 йил давомида сотиб юборишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда маҳаллий Ал-Иқти¬со¬дия нашри ҳукуматга манбага таянган ҳолда хабар берди. 

Нашрнинг таъкидлашича, бу нефть компаниясининг 2017-2018 йилларга мўлжалланган IPO амалиётидан сўнг бошланади. Аввалига Saudi Aramco’нинг 5 фоизлик улушини сотиш режалаштирилган. Амалиёт ҳақидаги қарор Саудия Арабистони ҳукумати қошидаги валиаҳд шаҳзода ўринбосари Муҳаммад бин Салмон раҳбарлик қилувчи мамлакат иқтисодий масалалар ва ривожланиш Кенгаши томонидан қабул қилинади.

Saudi Aramco IPO амалиётини 2018 йилгача ўтказиш ниятида. Давлат амалдорининг маълум қилишича, сотувдан тушган маблағлар мамлакат ва хорижда инвестиция сифатида йўналтирилади. Бу дунёдаги энг йирик давлат инвестицион жамғармасини ташкил этиш мақсадида амалга оширилади. 

Қироллик нефтга боғланиб қолган иқтисодиётни ди¬вер¬си¬фика¬ция қилиш ҳаракатида. Aramco’ни сотиш бўйича илк баёнот 2018 йилда қилиниши мумкин ва бу беш фоизлик улушнинг сотуви янги холдинг учун асос бўлиб хизмат қилади. У активларда 2 триллион долларни ташкил этиши тахмин қилинмоқда.

 

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 20697 Жаҳон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38036 Lifestyle
Зидан: Бизни оғир мавсум кутиб турибди, яна «Барса» билан рақобат
09:00 2 Спорт
НАТО шаҳарларда ҳарбий амалиётларни ўтказиш концепциясини ишлаб чиқмоқчи
08:59 18 Жаҳон
Гватемалада жиноятчиларнинг шифохонага ҳужум қилиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди
08:51 77 Жаҳон
Саудия Арабистонида ҳукмрон оиладан бўлган яна бир шаҳзода вафот этди
08:46 892 Жаҳон
Германияда уруш давридаги бомба туфайли 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди
08:32 641 Жаҳон
Вальверде: «Реал» ҳам барибир мағлуб бўлади
08:31 1 Спорт
Венесуэладаги турмада юз берган тўқнашувлар оқибатида кўплаб маҳбуслар ҳалок бўлди
08:25 755 Жаҳон
Саудия Арабистони ҳаж вақтига зиёратчилар учун Қатар билан чегарасини очади 
08:16 990 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар