Саудия Арабистонининг етакчи газеталаридан бири «Ал-Иқтисодия» мамлакатнинг йирик нефть компанияси Saudi Aramco 49 фоиз акцияларини 10 йил давомида сотиши ҳақида эълон қилинган ўз хабарини рад этди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Газетанинг ёзишича, бу хабар «ҳақиқатдан йироқ» бўлиб, ишончли манба орқали олинмаган. Нашр хато учун узр сўради.

Таъкидланишича, компания ўз акцияларининг бир қисмини 2018 йилда сотиши режалаштирилган. Бу эса дунёдаги энг катта IPO жойлаштирилиши бўлади. 

Шу билан бир қаторда, компания ижрочи директори Омин Носирнинг маълум қилишича, сотувга чиқариладиган акцияларнинг аниқ миқдори Саудия Арабистони Юқори кенгаши томонидан белгиланади.