Шри-Ланкада рекорд баландликдаги арча ўрнатилди

Жамият 26 Декабрь 2016 8248

Шри-Ланкада 73 метрлик янги йил арчаси ўрнатилди. Бу арча дунёдаги энг баланд сунъий арча деб тан олиниши мумкин, деб хабар бермоқда Daily Mail нашри. Арчани 600 минг ёруғлик-диодли лампочкалар безаган, учига эса 6 метрлик юлдуз ўрнатилган.

Бу арчани яратиш учун 80 минг доллар сарфланган.

Шри-Ланка католик черкови вакилларининг айтишича, бу пулларни ҳавога совуришдир. Уларнинг фикрича, бу пуллар эҳтиёжмандларга берилса яхшироқ бўларди.

Айни вақтда 2015 йилда Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида ўрнатилган 55 метрлик арча дунёдаги энг баланд сунъий арча ҳисобланади.

 

Кўпроқ янгиликлар