ИШИД жангариларининг Суриядаги Ал Боб шаҳрига ҳужуми оқибатида камида 30 нафар тинч аҳоли вакили қурбон бўлди. Бу ҳақда Reuters агентлиги турк ҳарбийлари баёнотига асосланган ҳолда хабар қилмоқда. Ҳужум 25 декабрда амалга оширилган. 

Ҳарбийлар баёнотида айтилишича, жангарилар шу усул билан шаҳарни тарк этаётган қочқинларга ҳалақит бермоқчи бўлган. 

Аввалроқ, ИШИД жангарилари икки нафар турк ҳарбий асирини тириклай ёқиб юборгани хабар қилинган эди.