Тошкентда биринчи қурилиш маҳсулотлари гипермаркети иш бошлади

Lifestyle 26 Декабрь 2016 19608

Пойтахтнинг Юнусобод туманида мамлакатдаги биринчи қурилиш маҳсулотлари гипермаркети «Stroy Center» ташриф буюрувчилар учун ўз эшикларини очди. Харидорлар бу ерда таъмирлаш ва қурилиш ишларига мўлжалланган катта турдаги маҳсулотларни бир жойнинг ўзида, соат эрталабки 8.00 дан кечки 11.00 га қадар, дам олиш кунларисиз харид қилишлари мумкин. 

Мажмуага пардоз беришда юқори сифатли пардоз маҳсулотлари ишлатилган ва ҳар бир қаватда санитария узеллари яратилган. Бундан ташқари, мажмуа замонавий кондиционер ва ҳаво алмаштириш тизимига эга. У харидларни ноқулай об-ҳаво шароитида ҳам қулайлик билан амалга ошириш имконини беради. Ҳар бир дўкон алоҳида ёндашилган ва ўзига хос интерьерга эга Show Room форматида қилинган. Эскалатор ва лифтлар қаватлар бўйлаб тез ва бемалол ҳаракатланиш имконини беради. Навигация схемалари эса бутун гипермаркет бўйлаб дўконлар жойлашишини топишда кўмак беради. Шунингдек, харидорлар қулайлиги учун барча маҳсулотлар қаватлар бўйлаб қуйидаги тарзда бўғимларга ажратилган: 

Ер остидаги 1-қаватда – лок-бўёқ маҳсулотлари, пластик қувурлар, гипсокартонлар, бурама михлар, михлар ва сочилувчи маҳсулотлар ва асбоблар жойлашган.

1 қават – сантехника асбоблари: ванналар, унитазлар, раковиналар ва аралаштиргичлар (смеситель), иситиш тизимлари, керамик плиткалар ҳамда кафель

2 қават – девор, шифт ва полга мўлжалланган барча турдаги қопламалар, эшиклар, фурнитура ва эшик қулфлари

3 қават – электротехника маҳсулотлари ва қандиллар

4 қават – гулқоғоз ва жалюзилар

5 қават – ошхоналар, маиший техника, оргтехника.

Мажмуада қурилиш маҳсулотлари билан шуғулланувчи дунё ишлаб чиқарувчиларининг энг йирик бренд ва маркалари жамланган. Бу эса маҳсулотлар нархини қурилиш бозорлари билан рақобат қилишига имкон беради. 

Бундан ташқари, 5-қаватда бистро тизимидаги умумий овқатланиш мажмуаси жойлашган. Бу эса вақтни тежаш ва харидорларга қулайлик яратишда ёрдам беради. Пойтахт бозорларидаги автомобиль тураргоҳлари билан боғлиқ муаммолар мажмуага ташриф буюрганларга унинг атрофида махсус ҳудуд ажратилгани ва дўкон эгаларига тегишли автомашиналар учун гипермаркет қаршисида махсус алоҳида ҳудуд барпо этилгани билан ҳал қилинган.
 

Реклама ҳуқуқи асосида.

Кўпроқ янгиликлар