Тўрт давлат Евроосиё иқтисодий иттифоқи божхона кодексини имзолади

Жаҳон 26 Декабрь 2016 20538
Фото: ТАСС

Евроосиё иқтисодий иттифоқи божхона кодекси 4 та давлат – Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Арманистон президентлари томонидан имзоланди. Бу ҳақда журналистларга Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳайъати раиси Тигран Саркисян маълум қилди. 

Саркисяннинг айтишича, Божхона кодексининг янги таҳрири бу жуда омилкор ҳужжат бўлиб, унда жаҳон тажрибалари татбиқ қилинган, божхона тартиботлари анча енгиллаштирилган, Иттифоқнинг ташқи чегараларида маҳсулотларни расмийлаштириш муддатлари қисқарган, электрон механизмларни жорий қилиш ҳамда ташқи иқтисодий фаолият оператори мақомини тақдим қилиш тартибини осонлаштириш назарда тутилган.

Евроосиё иқтисодий иттифоқи божхона кодекси 2009 йилда қабул қилинган Божхона иттифоқи божхона кодекси ўрнига келади. 

Иттифоқ аъзолари янги Божхона кодекси 2018 йилда, кучга киргандан бир йилдан кейин, Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатларига хорижий интернет-дўконлардан маҳсулотларнинг божсиз киритилиши бўсағаси секин-аста камайишни бошлашига келишиб олдилар. Биринчи камайиш 2018 йилда 500 еврога бўлади. 500 евролик меъёрдан юқори қиймат учун 30 фоиз миқдорда, бироқ 1 кг учун 4 евродан кам бўлмаган тўлов кўзда тутилган.   

Янги Божхона кодекси 2017 йил 1 июлдан кучга кириши кутилмоқда.

 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27925 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14835 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55934 Жамият
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 359 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 384 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 1723 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 416 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 462 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 631 Жаҳон
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 922 Спорт
Кўпроқ янгиликлар