2016 йилнинг энг ёмон гаджетлари рўйхати тақдим этилди

Технология 27 Декабрь 2016 6966
Фото: AO

Engadget нашри 2016 йилнинг энг ёмон гаджетлари рўйхатини тақдим этди. Жорий йилда жуда кўп муҳокамага сабаб бўлган Samsung Galaxy Note 7 смартфони, шубҳасиз, ушбу рўйхатдан ўрин олди. 

Йилнинг энг ёмон гаджетлари рўйхатига шунингдек сенсор клавиатурасида ишлаш қийинчилик туғдирувчи Lenovo Yoga Book ҳам киритилган. Бундан ташқари, ҳаддан зиёд қимматбаҳо "ақлли" Tag Heuer Connected соатлари ҳам мазкур рўйхатда қайд этилган. 

"Бемаъни" "ақлли" Vinci қулоқчинлари, Snapchat мессенжерининг барча "ирқчи" фильтрлари, бозорда атиги 16 кунгина бўлган GoPro Karma дрони, iPhone 7 қулоқчинлари адаптери ҳамда фақат "номигина флагман бўлган" Sony Xperia X Performance смартфони - йилнинг энг ёмон гаджетлари деб топилди. 

 

Кўпроқ янгиликлар