Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази матбуот анжумани ўтказди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига ҳужжатлар қабул қилиш муддати 15 июндан 15 июлга қадар бўлади. Олий ҳарбий таълим муассасаларидаги тест синовлари эса 5 июль куни ўтказилади.

Бу абитуриентларга янада кўпроқ қулайлик яратиш, таълим муассасаларини тест жараёнига тайёрлаш, белгиланган бинолар ва аудиторияларни керакли жиҳоз ва ускуналар, ўқув воситалари билан таъминлаб, муддатидан олдин шай ҳолатга келтириш имконини беради.