АҚШ ва Япония ҳарбий база ходимлари иммунитетини жиноий таъқибдан чеклашга доир келишувни имзолашади. Бу ҳақида Japan Today нашри хабар берди. 

Жорий йилнинг ёзида Японияда аёл кишининг ўлими қайд этилганидан кейин икки мамлакат ҳукумати япон ҳукумати жиноий таъқибидан иммунитет тақдим этилувчи Америка ҳарбий базалари ходимларининг мақомини мувофиқлаштира бошлади.

Япония ташқи ишлар вазири томонларнинг музокаралар давомида "ҳарбий базанинг фуқаролик персонали" тушунчасини мувофиқлаштиргани ҳақида маълум қилди. Шунингдек у америкаликлар билан келишувни Обаманинг президентлик муддати тугамасидан имзолашга умид қилмоқда. Унинг сўзларига кўра, инсоннинг аниқ юридик мақоми ва у ҳақидаги тўлиқ маълумот келажакда жиноятлар сонини қисқартиришга имкон беради. 

Бундан аввал ОАВда шу йилнинг май ойида Окинавада АҚШ ҳарбий базаси хизматчиси 20 ёшли қизнинг номусига тажовуз қилиш ва ўлдиришда айбланиб, ҳибсга олингани ҳақида ёзгилганди. Бу воқеа шусиз ҳам америкалик ҳарбийларнинг оролга жойлашуви туфайли мунтазам равишда норозилик акцияларини ташкиллаштирувчи аҳоли орасида оммавий норозиликлар тўлқинини келтириб чиқарди.

Ушбу ҳодиса Вашингтон ва Токио ўртасидаги "АҚШ ҳарбий базаларининг ходимлари"га доир музокаралар жараёнини тезлаштирди. Натижада томонлар маҳаллий аҳолидан ишга олинган фуқаролар (жиноятни содир этган киши каби) "Қўшинлар мақоми тўғрисида"ги келишувга мувофиқ имтиёзларга эга бўлмаслигини тасдиқлашди. 

Икки томонлама келишув доирасида Япония ҳудудида 50 мингга яқин америкалик ҳарбий жойлаштирилган, уларнинг ярмидан кўпи Окинавада. 

1960 йилда имзоланган "Қўшинлар мақоми тўғрисида"ги келишув Америка ҳарбий базаларининг шахсий таркиби ва хизматчиларини Япония ҳукумати томонидан жиноий таъқибга нисбатан иммунитет билан таъминлайди.