Америкаликлар йилнинг энг муҳим воқеасини айтишди

Жаҳон 27 Декабрь 2016 5971
Фото: AP

Америкаликлар ўзлари учун кетаётган йилнинг энг муҳим воқеаларини айтишди. Уларнинг фикрича, 2016 йилда юз берган энг муҳим воқеа Дональд Трампнинг АҚШ президенти этиб сайланиши бўлди. Бу ҳақда 9-11 декабрь кунлари АҚШда ўтказилган умуммиллий сўровнома якунларига хулоса ясаб, Associated Press ахборот агентлиги маълум қилди.

Респондентларнинг тўртдан уч қисми президент сайловлари ва Дональд Трампнинг ундаги ғалабасини йилнинг энг муҳим воқеаси деб аташди. 63 фоиз одамлар 2016 йилда юз берган энг муҳим воқеалар қаторида турли давлатлардаги терактларни, 43 фоизи эса Зика вирусининг тарқашини айтишди.

Йилга якун ясаш давомида 18 сўралганлар АҚШдаги вазият яхши томонга ўзгарганини, 33 фоизи эса ёмонлашганини ва 47 фоизи эса ўзгаришсиз қолганини айтдилар.

Ахборот агентлигининг маълум қилишича, "кўпчилик сўралганлар янги йилда ишлар яхши кетишига умид билдиришган". Бундай фикрни 55 фоиз одам айтган. Улардан кўпчилигини Трампнинг партияси бўлган Республикачилар партияси тарафдорлари ташкил қилади.

Ҳаммаси бўлиб сўровномада 1007 америкалик иштирок этган.

 

Кўпроқ янгиликлар