Нью-Йорк - Париж йўналиши бўйича парвоз қилган самолёт Ирландияда фавқулодда қўнишга мажбур бўлди. Бунга йўловчиларнинг ҳожатхонага боришни истаб қолгани сабаб бўлган. 

Маълумотларга кўра, лайнер ҳавога кўтарилганидан бир неча дақиқа ўтиб экипаж бортдаги барча 172 йўловчи ҳожатхонага боришни хоҳлаб қолгани ҳақида маълум қилган. Самолётдаги ҳожатхоналар эса бузилган бўлган.

Хабар қилинишича, йўловчилар Ирландиядаги аэропортда тахминан икки соат қолиб кетишган. Бу вақт давомида муҳандислар самолётдаги ҳожатхоналарни ишга туширишди ва лайнер Парижга бўлган парвозини давом эттирди.