Қирғизистон Қозоғистон билан 100 миллион долларлик техник ёрдам тўғрисидаги битимни имзолади. Бу ҳақда бугун Қирғизистон бош вазир ўринбосари Олег Панкратов журналистларга маълум қилди. 
 
Унинг эслатишича, Россия Қирғизистоннинг Евроосиё иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига қўшилса, ўтказиш пунктлари ва лабораторияларни реконструкция қилишга 200 миллион доллар ажратиш ҳақида ваъда берган.
 
«Биз россияликлар билан ҳужжатни тезда имзоладик. Уни амалга ошириш жараёни кетмоқда, пуллар тушмоқда», - деди Олег Панкратов.
 
«Қозоғистон бизга 100 миллион доллар ажратишга ваъда берди, бироқ келишувга эришиш жуда узоқ муддат давом этди, кеча ҳужжатни имзоладик. Ўйлашимизча, илк пуллар ветеринария хавфсизлиги масалаларига йўналтирилади», - таъкидлаб ўтди бош вазир ўринбосари.
 
Унинг қўшимча қилишича, қозоқ шериклар билан яна бир ҳужжат имзоланган – темир йўл ташувларида бир хилдаги тарифлар ҳақида.