Korean Air бебош йўловчиларни тинчлантиришда махсус усулдан фойдаланади

Жамият 27 Декабрь 2016 4770
Фото: ria.ru

Жанубий Кореянинг Korean Air авиакомпанияси бебош йўловчиларни тинчлантиришда электрошокерлардан фойдаланишни режалаштирмоқда. Бу самолёт бортида турли кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилади, деб хабар берди Ренхап агентлиги.

Унинг маълумотларига кўра, ушбу қурилмадан фойдаланиш ҳақидаги қарор душанба куни Сеулдаги Korean Air таълим марказида ташкил этилган матбуот анжуманида эълон қилинган.

Авиакомпаниянинг таъкидлашича, электрошокерлардан фақатгина йўловчилар ва экипаж ҳаётига хавф туғилгандагина фойдаланилади. Экипажнинг барча аъзоларини шундай усулдан фойдаланишга ўргатишади.

Авиакомпания маълумотларига кўра, 2014 йилда парвозлар вақтида 354 бебош йўловчилар билан боғлиқ ҳодиса қайд этилган. Улар орасида асосан – чекиш, жанжаллар ва спиртли ичимлик таъсирида муштлашувлар ҳамда зўравонлик ҳолатлари бор.

 

Кўпроқ янгиликлар