Қозоғистонда ҳожатхонадан топилган чақалоқни асраб олишди

Жамият 27 Декабрь 2016 8330
Фото: Tengrinews.kz©

Қозоғистоннинг Ақтўбе шаҳрида онаси томонидан ташлаб кетилган қизчани асраб олишди, деб хабар беради "Рика ТВ".

Маншук Маметова гўдаклар уйида олти ой давомида яшади. Уни Ақтўбедаги оила асраб олди. Маълумотларга кўра, оилавий жуфтлик фарзанд олиш учун бир неча йил навбатда турган. Қизчанинг янги ота-онаси матбуот билан мулоқот қилишни истамади.

Маълумот учун, Ақтўбеда чақалоқ билан боғлиқ шов-шувли воқеа жорий йилнинг май ойида бўлиб ўтганди. Ўшанда янги туғилган гўдакни кўча ҳожатхоналаридан бирининг ичидан топишган. Мўлдоғали Ўринбосаров исмли эркак чақалоқ йиғисини эшитиб, уни махсус хизматлар келишини пойлаб ўтирмай қутқариб олган. У бунинг учун махсус ингичка симдан фойдаланди ҳамда номаълум аёл томонидан унга мўлжалланган қопга солинган чақалоқни қоп билан бирга чиқариб олди.

Полициячилар қизчанинг ҳақиқий онасини топа олишмаган.

 

Кўпроқ янгиликлар