Kun.uz ўқувчиларидан бири қорга бурканган Қамчиқ довони суратларини тақдим этди. Унда довонда кучли қор ёққанини ва ҳаттоки қор бўрони ҳам юз берганини кўриш мумкин.

Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида анча илиқ об-ҳаво сақланиб турган бир пайтда, мамлакатнинг тоғли ҳудудлари қорга бурканган.