Москва шаҳрининг Дорогомилово суди Киевда 2014 йилда юз берган ҳолатларни давлат тўнтариши деб тан олди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Давлат тўнтаришини тан олиш ҳақидаги ариза билан Украина юқори радаси собиқ депутати Владимир Олейник мурожаат қилган.

Аввалроқ, Украина собиқ президенти Виктор Янукович суддаги сўроқ вақтида Киевда норозилик намойишига чиққан кишиларни ўққа тутган мерганлар мамлакатга бошқа давлатлардан келганини маълум қилди.

Янукович маъмуриятининг собиқ раҳбари Андрей Клюев эса Украинадаги давлат тўнтариши АҚШ махсус хизматлари томонидан тайёрлангани ҳақида маълум қилганди.