Москвада полициячиларга ўқ узган эркак ўз жонига қасд қилди

Жаҳон 27 Декабрь 2016 5601
Фото: ТАСС

Москвада полиция ходимларига ўқ узган эркак ўз жонига қасд қилди. У билан битта квартирада бўлган аёл озод этилди, деб хабар беради ТАСС Россия тергов қўмитасининг Москва бўйича бош бошқармаси вакили Юлия Ивановага асосан.

"Гумондор ўз жонига қасд қилган, у томонидан куч билан ушлаб турилган аёл озод этилди", - деган расмий вакил.

Эслатиб ўтамиз, полиция ходимлари сешанба куни тинтув ўтказаётган вақтда эркак уларга қарата милтиқдан ўт очган. Бунинг натижасида уч полиция ходими ва икки нафар гувоҳ жароҳат олди. Эркак шундан сўнг қўшни хонага яшириниб олган. У ерда эса аёл бўлган.

Хабар қилинишича, жиноятчини қўлга олиш амалиёти саккиз соат давом этган. Унда полициячилар, Россия гвардияси махсус жангчилари, мерганлар, ФВВ ходимлари ва Россия тергов қўмитаси вакиллари қатнашди. 
 

Кўпроқ янгиликлар