Россиянинг “Краснодар” клуби бош директори Владимир Хашиг жамоа ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедовга Хитой клуби қизиқиш билдираётганини тасдиқлади. Бу ҳақда Tribuna.uz ёзмоқда.

Владимир Хашиг “Матч ТВ” каналида Одил Аҳмедовга Хитойнинг “Шанхай СИПГ" клуби қизиқаётганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, “Шанхай СИПГ" бироз аввал “Челси” футболчиси Оскарни ўз таркибига қўшиб олганди. Бундан ташқари, "Зенит" собиқ ҳужумчиси Халк ҳам ушбу клубда тўп суради.