Россия президенти ва бош вазири янги, 2017 йилни қаерда кутиб олиши ҳақида илк маълумотлар пайдо бўлди. Владимир Путин ва Дмитрий Медведев бу байрамни анъанавий равишда ўз уйларида ўтказишади, деб хабар бермоқда Известия газетаси. Сиёсатчилар янги йил таътилларини ҳам Россияда ўтказиш ниятида.

Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, давлат раҳбари Янги йилни кўпчилик россияликлар каби яқинлари ва дўстлари билан бирга кутиб олади. Путин бу анъанани атиги бир маротаба бузган: у 2013 йилда кутилмаганда Хабаровскка келиб, байрамни сув тошқинларидан жабр кўрган маҳаллий фуқаролар билан бирга кутиб олган.

Россия ҳукумати раҳбари Дмитрий Медведев ҳам янги йил оқшомини оила даврасида ўтказади. Бош вазирнинг сўзларига кўра, байрам дастурхонида маҳаллий маҳсулотлардан тайёрланган таомлар бўлади.