Куба президенти Рауль Кастрони 2006 йилда ҳукуматга келганидан бери энг мураккаб йил кутмоқда, деб ёзади The Washington Post.

«Агарда Трампнинг ғалабаси ва Кастронинг ўлими бўлмаганида ҳам, 2017 йил кубаликлар учун анча қийин келиши кутилмоқда», - дея маълум қилди кубалик иқтисодчи Умар Эверлени Перес.

Нашрнинг ёзишича, Кубада 2017 йилда иқтисодий инқироз кузатилиши мумкин. Шунингдек, АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Обаманинг икки томонлама муносабатларни яхшилаш бўйича барча ҳаракатларини бекор қилишга ваъда берган. 

Нашрнинг фикрича, Кастро бирданига иккита муаммога дуч келади – дипломатик ва иқтисодий. Унинг таъкидлашича, Вашингтон босимига қарши туриш Куба коммунистик тизимининг асосий принципидир.